date
views 4 272

АҚШда ҳайдовчи қор отган болаларни ўққа тутди

АҚШда ҳайдовчи қор отган болаларни ўққа тутди
Фото: «Ok.ru»
Висконсин штати Милуоки шаҳрида автомобиль ҳайдовчиси унинг машинасига қор отгани учун 12 ва 13 ёшлардаги икки нафар болага ўқ узиб, уларни яралади, дея хабар берди шаҳар полицияси.

Полициянинг «Twitter»да хабар беришича, 12 ёшли қизча ва 13 ёшли йигитча бошқа болалар билан биргаликда ёнидан ўтиб кетаётган автомобилларга қор юмалоқлаб отишган. Бундай қор коптокчаларидан бири «Toyota» русумидаги оқ автомобилга бориб теккан. Унинг ҳайдовчиси қурол чиқариб, болаларни ўққа тутган.

«РИА Новости»нинг ёзишича, ўқотар қуролдан жароҳатланган болалар маҳаллий шифохонага етказилган.
Полиция гумонланувчи шахсни изламоқда ва ҳодисани ўрганмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ҳайдовчи қор отган болаларни ўққа тутди