11:49 / 07.01.2020
4 908

Польша буни қандай уддалади?

Польша буни қандай уддалади?
Собиқ СССР ва унинг сателлитлари орасида катта сакрашга эришган мамлакатларга мисол сифатида кўпинча кичик Грузия келтирилади. Аммо йирикроқ давлатлар орасида ҳам йирикроқ success story топилади. 2018 йил кузида Лондон фонд биржасининг FTSE Russell индекси собиқ социалистик блок мамлакатлари орасида биринчи бўлиб Польшани ривожланган давлат мақомида кўра бошлади. Ҳар сафар шу ҳақидаги хабарларни ўқиганимда шахсий кузатувларимдан бири ёдимга келади.

Болгариялик ва хорватиялик дўстларимиз билан Польша жануби-ғарбидаги ўртача шаҳарда бир кафега киришни истаганимизда ўша пайтда касса аппарати ишламаётгани учун хизмат кўрсатилмаслигини айтиб узр сўрашган эди. Болгариялик танишимиз уларда ҳам бундай бўлиб туришини ва бу аксинча тадбиркорга фойдалироқ бўлишини айтиб уни кўндирмоқчи бўлганда эса кафе эгаси даромадини яширишни истамаслигини қатъий маълум қилган эди.

Бу воқеа социалистик лагер чангалидан бир пайтда қутулган бир минтақанинг икки мамлакати ривожланишда нега бунчалик катта фарққа эгалигини яққол кўрсатади. Европа Иттифоқининг энг камбағал мамлакатларидан бири бўлган Болгарияни одамларнинг коррупцияга ва айланма йўлларга мойиллиги орқага тортиб турибди. ЕИнинг энг йирик иқтисодиётларидан бўлган Польша эса аҳолиси дунёқарашига ҳалоллик ва адолат тамойилларини сингдира олгани учун ривожланган давлатлар қаторига киришга эришди.

@tashqaridaUZ телеграм каналидан олинди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша буни қандай уддалади?