13:24 / 07.01.2020
4 600

Умра зиёратига борган Ўзбекистон фуқароси Жиддада оғир аҳволга тушиб қолди

Умра зиёратига борган Ўзбекистон фуқароси Жиддада оғир аҳволга тушиб қолди
2020 йил 3 январь куни ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 80 ёшли Ўзбекистон фуқароси А.Х.нинг оғир аҳволга тушгани тўғрисидаги маълумотлар тарқалган. Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консулхонаси шу куннинг ўзида у билан алоқа ўрнатган ва унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Хабар берилишича, А.Х. маълум кишилар билан Саудия Арабистонига Умра зиёрати учун сафар ташкиллаштириш, хусусан меҳмонхона, овқатланиш, доимий кузатув хизмати харажатларини қоплашга келишиб олган. Аммо А.Х. 1 январь куни Бишкек ва Истанбул орқали Жидда шаҳри аэропортига келганида, ваъда қилинганига қарамай уни ҳеч ким кутиб олмаган.

Бош консулхона маълумотига кўра, Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги кўмаги билан Ўзбекистон фуқаросига зарур ёрдам кўрсатилган, хусусан меҳмонхонага жойлаштирилган. Ҳозирда у Умра амалларини адо этмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Умра зиёратига борган Ўзбекистон фуқароси Жиддада оғир аҳволга тушиб қолди