
АҚШнинг Вашингтон, Нью-Йорк, Чикага ва бошқа шаҳарларида президент Дональд Трампнинг охирги ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Azon.uz нашри “Евроньюс”га таяниб.
Намойишчилар Трампнинг қарорига кўра эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини қоралади. “Эрон билан урушмаймиз!”, “Эронга қарши санкциялар бекор қилинсин!” дея ҳайқирди улар.
Бундан ташқари, намойишларда қатнашганлар Яқин Шарққа қўшимча аскар жўнатилишига ҳам қарши чиқди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқда вазият кескинлашгани муносабати билан ўтган ҳафтада Кувайтга 650 нафар аскар жўнатди. Бир неча кун ичида яна 3 минг аскар юборилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.