date
views 4 065

АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолётлари Эронга яқин орол ҳудудига жойлаштирилди

АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолётлари Эронга яқин орол ҳудудига жойлаштирилди
Фото: ТАСС
АҚШнинг Луизина штати "Барксдейл" авиабазасидаги олтита B-52 стратегик бомбардимончи самолёти Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия оролига келтирилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри Fox News'га таяниб.

Телеканалнинг билдиришича, база Эроннинг жанубий чегарасидан 3700 километр масофада жойлашган.

Хабар қилинишича, ҳар бир бомбардимончи самолёт саккизта двигатель билан жиҳозланган бўлиб, кўп миқдорда қурол, қанотли ракеталар, лазер бошқарувли бомбалар ва гравитацион атом бомбаларини ташишга мўлжалланган.

3 январь куни Бағдоддаги аэропортда америкалик ҳарбийларнинг авиазарбаси оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди.

Расмий Теҳрон генералнинг ўлими учун Вашингтондан қасос олинишини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолётлари Эронга яқин орол ҳудудига жойлаштирилди