date
views 4 237

Мусулмон мижозга чўчқа гўштли таом берилди

Мусулмон мижозга чўчқа гўштли таом берилди
Британиялик мусулмон “Макдональдс” тамаддихонасини истеъмолчиларнинг диний эътиқоди ва соғлигига бепарволикда айблади.

Бирмингемда яшайдиган 49 ёшли Фидо Ҳусайн иш куни бошланишидан олдин одатдагидек “Мак-Авто”га қаҳва, картошка фри, тухум ва пишлоқли сэндвич буюртма қилиш учун боради. Бу менюда ҳеч қандай гўшт бўлмаслиги керак, аммо у охирги бор олган сэндвични тишлаганда, ёқимсиз гўшт таъмини сезади – қовурилган тухум ва нонли ўрама орасида чўчқа гўштли котлет бор эди.

Мусулмонлиги сабабидан Фидо Ҳусайн ҳеч қачон оғзига чўчқа гўшти солмаган, шунинг учун содир бўлган воқеа унда даҳшатли таассурот қолдирган.
“Бу ҳол менда “Макдональдс”га нибатан нафрат пайдо қилди. Мен улардан узр ва компенсация кутмоқдаман”, – деди у Somerset Live нашрига берган интервьюсида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мусулмон мижозга чўчқа гўштли таом берилди