22:04 / 07.01.2020
2 813

ШҲТ Яқин Шарқдаги вазият борасида томонларни босиқликка чақирди

ШҲТ Яқин Шарқдаги вазият борасида томонларни босиқликка чақирди
Владимир Норов/Фото: РИА Новости
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Яқин Шарқда вужудга келган вазият юзасидан ташвиш билдиради ва томонларни максимал даражада босиқ бўлишга чақиради. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Владимир Норов Эроннинг Хитойдаги элчиси Муҳаммад Кашоварз-Зода билан бўлиб ўтган учрашув давомида маълум қилди.

"Минтақада содир бўлаётган воқеалар юзасидан ташвиш билдирамиз ва барча томонларни ушбу низони ҳал қилишнинг энг қулай сиёсий-дипломатик йўлини топиш ҳамда Яқин Шарқдаги кескинлик янада кучайиб кетмаслиги учун максимал даражада босиқ бўлишга чақирамиз", - деди Норов.

Норов ШҲТ халқаро муносабатларда ҳар қандай куч ишлатишга қарши эканлигини таъкидлар экан, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш БМТ низомининг асосий тамойили эканлигини эслатиб ўтди.

Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар Бағдод аэропортида Эрон генерали Қосим Сулаймоний америкалик ҳарбийлар томонидан ўлдирилганидан сўнг кескинлашди. Теҳрон Вашингтондан бунинг учун қасос олишини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ШҲТ Яқин Шарқдаги вазият борасида томонларни босиқликка чақирди