06:00 / 08.01.2020
2 941

Илон Маск Хитойда Tesla заводи очилишида рақсга тушиб кетди (видео)

Илон Маск Хитойда Tesla заводи очилишида рақсга тушиб кетди (видео)
Tesla компанияси раҳбари Илон Маск компаниянинг Шанхай яқинидаги заводи очилиши маросимида ўзининг “раққослик қирраларини” намойиш қилди.

Бир йилдан камроқ вақт ичида қуриб битказилган завод Tesla Model 3 седанларини декабрь охирида ўз ходимларига сота бошлаган. 7 январда эса машиналарнинг барча истовчиларга сотилиши бошланган. Хитойда ишлаб чиқарилган Tesla Model 3 нархи электрокарлар харид қилувчилар учун субсидияларсиз 50 минг долларга яқинни ташкил қилади. Шу тариқа, Шанхайдаги заводда чиқарилган машиналар АҚШдан импорт қилинувчи машиналардан арзонроқ бўлади.

Заводнинг тўлақонли очилишига бағишланган маросимда Шанхай мэри Ин Юн ва бошқа мансабдор шахслар иштирок этган. Саҳнага чиққан Маск эса янграётган мусиқага монанд рақсга туша бошлаган, сўнгра устидаги пиджакни ечиб, йиғилганларнинг олқишлари остида рақсини давом эттирган.

Маск нутқи давомида Шанхайдаги завод Model Y кроссоверларини ҳам ишлаб чиқаришини маълум қилган. Ушбу моделнинг Хитойда ишлаб чиқарилиши қачон бошланиши ошкор қилинмаяпти, бироқ у келаётган ёздан ишлаб чиқарила бошланиши кутилмоқда.

Шанхайдаги завод Tesla’нинг АҚШдан ташқаридаги илк заводи ҳамда 100 фоиз хорижий капиталга эга Хитойдаги биринчи корхона ҳисобланади. У 2019 йил январда қурила бошланган.

Заводда йилига 150 минг дона Model 3 ишлаб чиқарилиши, сўнгра ишлаб чиқариш қувватини йилига 250 минг машинагача оширилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск Хитойда Tesla заводи очилишида рақсга тушиб кетди (видео)