09:46 / 08.01.2020
6 410

“Исломни тарқатишни бас қилинглар! Акс ҳолда сизларни ўлдирамиз!”

“Исломни тарқатишни бас қилинглар! Акс ҳолда сизларни ўлдирамиз!”
Чехиянинг Брно шаҳридаги ягона масжиднинг деворига таҳдидкор мазмундаги ёзув ёзиб кетилди. Бу ҳақда Чехия халқаро радиоси хабар бермоқда.

Аввал ҳам бир неча бор номаълум кишиларнинг ҳужумига учраган масжид деворига “Чехияда исломни тарқатишни бас қилинглар! Акс ҳолда сизларни ўлдирамиз!” деб ёзиб кетилган.

Брно шаҳри полициясининг матбуот котиби Богумил Малашек ушбу ҳодиса бўйича суриштирув бошланганини, тергов манфаатлари нуқтаи назаридан батафсил маълумот ҳозирча эълон қилинмаслигини билдирди.

Чехия мусулмон жамоалари етакчилари Муниб Ҳасан Алравий мазкур ҳодисани жиддий қабул қилишганини, чунки бу интернетдаги шунчаки бир луқма эмаслигини айтди.

“Бу ҳодисани бутун дунёда масжидларга бўлаётган ҳужумлар билан боғлиқ равишда кўриб чиқиш, шунингдек Чехия Республикасидаги нохуш муҳит ва оғир кайфиятни эътиборга олиш зарур”, – деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Исломни тарқатишни бас қилинглар! Акс ҳолда сизларни ўлдирамиз!”