13:23 / 08.01.2020
5 485

Трамп Эроннинг Америка базаларига ҳужуми юзасидан баёнот беради

Трамп Эроннинг Америка базаларига ҳужуми юзасидан баёнот беради
Фото: EPA
АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Ироқдаги Америка базаларига уюштирган ҳужуми юзасидан «кечроқ» баёнот беришни ваъда қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳужум оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш жараёни кетмоқда.

«Ҳаммаси яхши! Ракеталар Эрондан Ироқда жойлашган иккита ҳарбий база томон учирилган. Ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда! Бугунги кунда бизда жаҳондаги энг қудратли ва энг яхши таъминланган ҳарбийлар бор! Мен (Америка вақти билан) тонгда баёнот бераман», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.

Хабар беришларича, Эроннинг Америка ҳарбий базаларига ҳужумидан сўнг, Оқ уйда миллий хавфсизликнинг юқори мартабали вакиллари, хусусан, давлат котиби Майк Помпео, вице-президент Майкл Пенс ва Пентагон раҳбари Марк Эспер иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказилган. CNN’нинг хабар беришича, йиғилиш якунига етиши билан, президент Дональд Трамп Америка халқига мурожаат қилиши кутилган эди.

Кейинроқ эса Оқ уй матбуот котиби Стефани Гришем бугун Дональд Трамп маъмуриятидан ортиқ ҳеч қандай баёнот бўлмаслиги, президент чиқиш қилмаслиги ва бу умуман режалаштирилмаганлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Эроннинг Америка базаларига ҳужуми юзасидан баёнот беради