11:00 / 09.01.2020
4 666

Шахсий ҳожатхонасини олиб юрадиган, фильмдагидек қўриқланадиган диктатор ҳақида 7 та факт (фото)

Шахсий ҳожатхонасини олиб юрадиган, фильмдагидек қўриқланадиган диктатор ҳақида 7 та факт (фото)
Фото: «Известия»
8 январь Шимолий Корея раҳбари туғилган кун, лекин қизиғи шундаки, унинг туғилган куни 4 июнда ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас, баъзи манбаларда унинг туғилган йили 1982 йил деб кўрсатилса, айримларида 1983 ҳатто 1984 деб ҳам айтилади. Жанубий Корея разведкаси уни 1984 йилда туғилган деб ҳисоблайди лекин расман 1982 йил деб эълон қилинган.

Бу каби мавҳумлик Ким Чен Ин каттароқ ва жиддийроқ кўришни исташи билан боғлиқ. Расмий маълумот қанчалик тоғри ёки нотўғри аниқ эмас лекин унга асосланилса, бугун Ким 38 ёшга тўлди. Ёпиқ мамлакат раҳбари ҳақидаги маълумотлар ҳам шунга яраша лекин интернет ривожланган вақтда ёпиқ қозон ёпиқлигича қолиши даргумон.

Ака қолиб раҳбар бўлган ука
The Washington Post журналисти Анна Файфилд муаллифлигида «Буюк меросхўр: Ким Чен Иннинг парвоз ва бошқарув сири » китоби июнь ойида нашрдан чиққан бўлиб унда таъкидланишича, 2011 йилда отаси Ким Чен Ир вафотидан кейин акаси қолиб Ким Чен Иннинг мамлакат раҳбари бўлишига сабаб ташқи кўринишининг бобоси, Шимолий Корея асосчиси бўлга Ким Ир Сенга ўхшашлигида. Шунингдек ўхшашликни янада бўрттириш мақсадида пластик операция қилдирган дейилади китобда.

Фото: Google Images

Пишлоқсевар диктатор
У Швeцарияда бошқа исм ва фамиля билан таълим олган. Ўқувчилик йилларида швецар пишлоғига кўнгил қўяди ва бора-бора у қарамликка айланади. Унинг кунлик таомномаси пишлоқсиз бўлмаган. Кейинчалик юртига қайтгач, Шимолий кореялик ошпазларни пишлоқ тайёрлашнинг сир-асрорларини ўрганиш учун Францияга юборган. Хусусан, Emmental пишлоғи Ким Чен Ин учун махсус Шимолий Кореяга импорт қилинган. Emmental таркибида 45% ёғ мавжуд ва унинг тинимсиз истеъмоли табиийки тўлишишга олиб келади. 2014 йилда Emmental’ни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани Ким ортиқча вазн тўплаган ҳамда соғлиғида бир қанча муаммолар кузатилган. КХДР қочоқларининг маълумотига кўра, етакчи Ким Ир Сенга ўхшаш учун вазн тўплайди.

Фото: Independent

У асос солган мусиқий гуруҳ уни мадҳ этиб куйлайди
Давлат раҳбарлари ҳам бошқалар каби оддий одам. Улардан бири қўшиқ айтиши, дижейлик қилиши, иккинчиси эса мусиқий гуруҳга асос солиши ажабланарли бўлмай қолди. Ким 2012 йилда Moranbong номли 10 та солист қизлардан иборат гуруҳга асос солган. Етакчининг ўзи қизларни битталаб танлаб олган, гуруҳ репертуаридаги қўшиқларнинг асосий қисми КХДР раҳбарининг нақадар меҳрибонлиги, унинг кулгусидан олам яшнаши ва бошқа бир қанча самимий мақтовларни ўз ичига олади. Moranbong барча концерт ва тадбирларда ҳарбий кийимда бўлади.

Фото: Google Images


Фото: Google Images

Соч турмагида ҳам Ким Чен Индан ўрнак олинсин
Соқол ўстиришга қандай қаралади мавҳумку-я, лекин соч борасида ўзига яраша тартиб-қоидалар мавжуд. 2015 йилда Шимолий Корея расмийлари томонидан эркаклар сочининг узунлиги 2 сантиметрдан узун бўлмаслиги кераклиги ҳақида буйруқ эълон қилиниб, намунавий турмак сифатида Ким Чен Иннинг соч турмаги тавсия қилинган. Университетларда пайпоқ рангига қанчалик эътироз борлиги ҳам мавҳум лекин, узун қилиб ўстириб олинган йигитлар сочи ўқитувчилар томонидан керак бўлса кесиб ташланиши аниқ.

Фото: Google Images

Информацион хавфсизлик сабаб жамоат ҳожатхонасидан фойдаланмайди
Ким асло жамоат ҳожатхоналаридан фойдаланмайди. Қулайлик ёки гигиена нуқтаи назаридан деб ўйласангиз янглишасиз: информацион хавфсизлик сабаб. Бу билан у соғлиги билан боғлиқ аҳамиятли маълумотларни ошкор бўлишининг олдини олади. Унинг шахсий ҳожатхонаси бор ва Ким қаерда бўлса, ҳожатхона ҳам ўша ерда. Mercedes’га ўрнатилган шахсий ҳожатхона давлат аҳамиятига молик сирларни тарқалишининг олдини олади.

Фото: Вести

Қўриқланишда фильмдан илҳомланган
Музокараларга автомобилда борадиган бўлса уни «жонли кортеж» қўриқлаб кетади яъни машина атрофини 12 кишилик қўриқловчилар қуршаб, машина атрофида югуриб ҳаракатланади. Ушбу ғайриоддий услубни у «Олов чизиғида» номли фильмда кўрган, унда Клинт Иствуд махфий хизмат агенти ролини ижро этган бўлиб, Жон Кенниди машинасини шундай ҳимоя қилган .

Фото: Hello Magazine


Фото: Hello Magazine / «Олов чизиғида» фильмидан

Жеймс Бонд фильмидан яна бир илҳомланиш
Генералларидан бирининг 2018 йилда Дональд Трамп билан келишуви омадсиз бўлгани учун қатл эттирган ва айбдорни аквариумга ташлаган. Бу услубни у Жеймс Бонд ижросидаги «Мени севган жосус» фильмида кўрган ва ҳаётга тадбиқ этган. Фильмда Карл Стромберг душманларини ўлдириб, акулалар бор бўлган аквариумга ташлаганини акс этган саҳна бўлган.

Фото: Money Control

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шахсий ҳожатхонасини олиб юрадиган, фильмдагидек қўриқланадиган диктатор ҳақида 7 та факт (фото)