15:08 / 09.01.2020
3 025

Қироличани ким хафа қилди?

Қироличани ким хафа қилди?
Фото: «Zen.yandex.com»
Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчи невараси шаҳзода Гарри ва унинг турмуш ўтоғи Меган Марклнинг молиявий имтиёзлардан бош тортиб, мустақил ҳаёт кечириши ҳақидаги режаларидан ранжиди, деб ёзади «Xabar.uz» нашри.

Куни кеча шаҳзода Гарри ва турмуш ўртоғи, америкалик собиқ актриса Меган Маркл қироллик оила аъзолари мажбуриятларини бажарган ҳолда уларга белгиланган молиявий имтиёзлардан бош тортиб, мустақил пул ишлаб топишни хоҳлаётганини эълон қилишганди. Букингем саройи бу қадам муаммоларни келтириб чиқариши, уларни ҳал этиш учун вақт талаб этилишини маълум қилди.

«Улар ҳеч ким билан келишмасдан шундай қарорга келишган. Бу протоколни бузади. Бу – оилага уруш эълон қилиш... Қиролича чуқур қайғуда. Уэльс шаҳзодаси (Чарльз) ва Кембриж герцоги (Уильям) қаттиқ ғазабда», — дейилади манбада.

Юқори даражали оила аъзоларига қиролича, унинг фарзандлари, катта ўғиллари шаҳзодалар Уильям ва Гарридан бўлган неваралари ва уларнинг аёллари киради. Шаҳзода Гарри ва Меганнинг бу даврани тарк этиш қарори монархия юзини жиддий ўзгартириб юборади.

Шаҳзода Гарри аввал ҳам, айниқса, папарацци таъқиби натижасида онаси, малика Диананинг ҳалокатидан сўнг бундай мартаба унга оғирлик қилаётганини яшириб ўтирмаган. Собиқ актриса, «Форс-мажор» (Suits) сериали юлдузи ҳисобланмиш Меган яқинда қироллик оила аъзолари учун шов-шувли хабарни — ўзига бўлган ОАВ танқидидан оғир ташвиш чекаётганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қироличани ким хафа қилди?