15:30 / 09.01.2020
2 712

Австралиялик учувчиларнинг ўрмон ёнғинлари ҳудудидаги парвози (видео)

Австралиялик учувчиларнинг ўрмон ёнғинлари ҳудудидаги парвози (видео)
Австралия ҳарбий ҳаво кучлари матбуот хизмати учувчиларнинг ўрмон ёнғинлари шароитидаги фаолияти акс этган видеони эълон қилди.
Роликнинг биринчи қисми Виктория штатида бир неча уринишлардан сўнг қўнишга муваффақ бўлган C-27J Spartan транспорт самолёти кабинасида олинган. Кадрларда борт ортидаги шафақранг осмоннигина кўриш мумкин.

Иккинчи қисмни бошқа транспорт самолёти — C-130J Hercules экипажи аъзоси олган. Самолёт Янги Жанубий Уэльсга ўт ўчирувчиларнинг қўшимча кучларини етказиши керак эди, бироқ учувчилар аввал режалаштирилган жойга қўнолмай, захира аэродромига йўл олишга мажбур бўлди.

Маълумот учун, Австралиядаги ўрмон ёнғинлари ўтган йил сентябридан бери тинмаяпти. Охирги маълумотларга кўра 19 киши ва юз миллионлаб жониворлар ҳалок бўлган. Ёнғинлар кўлами шунчалик каттаки, уларни ҳатто сунъий йўлдошлардан олинган фотоларда ҳам кўриш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиялик учувчиларнинг ўрмон ёнғинлари ҳудудидаги парвози (видео)