20:04 / 09.01.2020
4 847

Абхазия президенти қочиб кетди — уни ҳамма қидиряпти (фото)

Абхазия президенти қочиб кетди — уни ҳамма қидиряпти (фото)
Фото: «Sova.news»
Раул Хажимба бир соат олдин йўқолиб қолди, деб ёзди «Argumenti.ru» бугун соат 16:27 (Тошкент вақти билан соат 18:27)да берган хабарда. Нашр воқеалар билан яқин таниш манбасига асосланиб ушбу хабарни тарқатди.

Раул Хажимба. Фото: «EADaily»

Фото: «РИА Новости»
Сухумида норозилик намойишлари бўлиб ўтяпти. Намойишчилар Абхазия ҳукумати биносини қуршаб олишган, айримлари ичкаригача кирган. Улар Абхазия раҳбари Раул Хажимба истеъфогача чиқарилишини сўрашмоқда.

«Argumenti.ru» мухбири бу даъватлар бефойдалигига шама қилди: Раул Хажимба қочиб кетишга улгурди.
Хабарларга кўра, Хажимбани ҳамма қидиряпти, айрим тахминларга кўра у чегара томонга кетган, фақат қайси чегарага — номаълум. Катта эҳтимол билан бу Россия бўлиши мумкин.

Хажимба атрофига жиноятчиларни тўплаб олиб, ўзини шоҳлардек тутиши халқни қуюшқонидан чиқаргани айтилмоқда. Энди эса қўрқоқнинг ишини қилди. Чунки майдонга жанг кўрган ҳалол ҳарбийлар ҳам чиқишган. Абхазиянинг бугунги аҳволи уларнинг ҳам жонига текканди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Абхазия президенти қочиб кетди — уни ҳамма қидиряпти (фото)