date

5 яшар қизча юқори қаватдан йиқилиб кетишига бир баҳя қолди (видео)

5 яшар қизча юқори қаватдан йиқилиб кетишига бир баҳя қолди (видео)
Ижтимоий тармоқларда кўп қаватли меҳмонхонанинг балконидан ўтиб, бемалол девор қиррасида ўйнаб юрган 5 яшар қизча ҳақидаги видео лавҳа тарқалди. Маълум бўлишича бу вақтда қизалоқнинг онаси ҳаммомда чўмилаётган бўлган.

Бу ҳолатни меҳмонхона рўпарасидаги кўп қаватли уйда яшовчи эркак телефон камерасига видео тасвирга олган.

Балкондан девор қиррасига чиқиб олган қизалоқ юриб, кейин югуриб девордан чиқиб турган бетон қиррасида сайр қилган. Кейин ҳеч нима бўлмагандек яна балкондан уйга кириб кетган. Яхшиям баланд қаватдан йиқилиб тушмаган.

La Sexta канали маълум қилишича, мазкур видео тармоқда тарқалгач испаниялик полициячилар дарҳол қизчанинг ота-онасини топишган. Булар Финляндия фуқаролари бўлиб, Испанияга дам олиш учун келишган экан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 5 яшар қизча юқори қаватдан йиқилиб кетишига бир баҳя қолди (видео)
-->