
Фото: AFP
«Ҳаводан мудофаа тизимимиз ва фуқаролик авиацияси тўлиқ мувофиқлаштирув мавжуд. Фуқаролик авиацияси ходимлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ходимлари ёнма-ён ўтиришади. Шу туфайли бундай бўлиши [самолётга ракета зарбаси] мутлақо имконсиз иш», деган Обидзода телеканал жонли эфирида.
«Биз ишонч билан айта оламизки, бу самолётга ракета тегмаган. Самолёт парвоз давомида бир ярим дақиқадан узоқроқ вақт ёнган, учувчилар ортга қайтишга қарор қилишган. Нима учун улар билан диспетчер билан боғланмаганининг сабаби кўп бўлиши мумкин. Биринчи навбатда улар самолётни қутқаришлари керак эди», дея қўшимча қилган у.
Эрон авиарегулятори расмийси Ҳасан Ризофарнинг айтишича, Эрон ҳалокатга учраган самолёт «қора қути»сини расшифровка қилишда Россия, Украина, Франция ва Канададан ёрдам сўраши мумкин. Унинг сўзларига кўра, авиаҳалокат бўйича текширув ишларига бир-икки йил вақт кетади.
8 январь куни тонгида «Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпаниясининг Теҳрондан Киевга учган Boeing 737 русумли йўловчи самолёти Хумайний номидаги халқаро аэропортдан ҳавога кўтарилганидан бир неча соат ўтиб қулаб тушди. Бортда бўлганларнинг барчаси - 167 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси ҳалок бўлди.
Текширув ишлари қандай кетмоқда?
Америка транспорт хавфсизлиги бўйича миллий бюроси Эрон ҳукуматининг авиаҳалокат бўйича текширув ишларида қатнашиш таклифини қабул қилган.
Миллий бюро текширувларда иштирок этиш учун вакилини тайинлаган.
«Биз авиаҳалокат атрофидаги вазиятни кузатишни ва терговда иштирок этиш даражасини баҳолашда давом этамиз», дейилади бюро баёнотда.

Халқаро тартибга кўра, АҚШ ҳалокатга учраган самолёт ишлаб чиқарилган давлат сифатида текширувларда иштирок этишга ҳақли ҳисобланади.
Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилотининг Эрондаги вакили Фарҳод Парваришнинг маълум қилишича, авиаҳалокатда 63 нафар фуқароси ҳалок бўлган Канада ҳам ўз вакилларини жўнатган, Украина махсус комиссияси экспертлари эса 8 январь куниёқ Теҳронга келганди.
Қайд этиш керакки, фожиа Эрон АҚШнинг Ироқдаги базаларига ракета орқали зарбалар бериши ортидан рўй берди. Ҳодиса оқибатида 176 киши - 82 нафар эронлик, 63 нафар канадалик, 11 нафар украиналик, 10 нафар швециялик, тўрт нафар афғонистонлик, уч нафар германиялик ва уч нафар британиялик ҳалок бўлган эди.

Маълумотларга кўра, авиалайнер янги бўлган ва унда техника носозликлар қайд этилмаган.
9 январь куни Канада бош вазири Жастин Трюдо самолёт эронликларнинг ҳаво ҳужумидан мудофа тизимининг янглиш учирган ракетаси орқали уриб туширилгани ҳақида маълум қилганди. Унинг фикрига Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам қўшилди - унинг айтишича, Британияда самолёт Эрон ракетаси билан уриб туширилганини тасдиқловчи далиллар бор.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса самолёт техник носозлик туфайли қулагани ҳақидаги гапларга ишонмаслигини билдирди.
Америкадаги қатор нашрлар самолёт хатолик билан берилган ракета зарбаси оқибатида қулагани ҳақида хабарлар тарқатди.
Келиб чиқишига кўра эронлик бўлган интернет фаоли Наримон Ғариб эса твиттердаги саҳифасида Теҳрон яқинида «Украина халқаро авиалиниялари»нинг Boeing 737 самолётига ракетанинг келиб урилиши акс этган видео дея таъкидланган видеони жойлаштирди. The New York Times нашри хабарига кўра, видео Теҳрон яқинидаги Паранд аҳоли пунктида олинган, самолёт айнан шу ҳудуд устдан учиб ўтаётганида алоқага чиқишни тўхтатган.
The footage i've got from a source - the moment the missile hit the #Flight752. I can't verify the video yet! but please let me know if you find anything. I'm in contact with the person who send this video to see if I can get a version of video which has a meta data on it pic.twitter.com/HtesW5uecB
— ?Nariman (@NarimanGharib) January 9, 2020
Эрон ҳукумати барча айбловларни рад этган ҳолда, самолёт ҳалокатига двигателлардан бири ишдан чиққанини сабаб қилиб кўрсатмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар