10:34 / 11.01.2020
3 653

АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди

АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди
АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий этди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ҳамда молия вазири Стивен Мнучин ОАВ олдида қилган чиқишида эълон қилган.

Санкциялар Эрон АҚШнинг Ироқдаги базаларига амалга оширган ракета зарбалари сабаб киритилган. АҚШнинг бу галги «қора рўйхати»га Эроннинг 17 та йирик корхонаси киритилган бўлиб улар орасида темир, пўлат, алюминий ишлаб чиқарадиган ва текстил корхоналари бор. Шунингдек, Эрон Хавфсизлик кенгашининг 8 вакили ҳам махсус санкцияга учраган.

Санкциялар 20 та корхонага тегишли бўлиб улар орасида Хитой ва Сейшел оролларида рўйхатдан ўтган учта корхона ҳам бор. Улар доимий тарзда Эрон металлургия маҳсулотларини сотиш билан шуғулланган. Янги санкцияларга кўра, АҚШнинг «қора рўйхат»ига тушган Эрон корхоналари билан ишлаганлар ҳам (яъни учинчи томон) АҚШ санкцияларига учрайди. Дональд Трамп Эронга қарши янги санкциялар ҳақида 8 январь куни маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди