Американинг «Гастинг Бронкос» футбол клуби вакили Эрик Биригитти Австралияда дўстлари билан ўтказаётган таътили вақтида фожиали вафот этди. Бу ҳақда El Caso нашрига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи тошли қирғоқ бўйлаб айланиб юрганида кутилмаганда сирпаниб, тепаликдан сувга қулаган. Натижа кучли оқим Эрик Биригиттини денгиз томон олиб кетган. Унинг дўстлари ҳар қанча ёрдам беришга ҳаракат қилишмасин, уринишлар зое кетган. Воқеа жойига полиция ва қутқарув гуруҳлари етиб келгач, кечаси жасаднинг қолдиқларигина топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, очиқ денгизда Биригиттига акулалар ҳамла қилиб, уни еб кетишган. Акула ҳужумига қадар, Эрик тирик бўлганми ёки йўқ – ҳозирча номаълум.
Марҳум футболчининг клуби «Гастинг Бронкос» Эрик Биригиттининг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди