10:13 / 12.01.2020
2 545

Теҳронда самолётнинг уриб туширилиши ортидан намойишлар бўлмоқда (видео)

Теҳронда самолётнинг уриб туширилиши ортидан намойишлар бўлмоқда (видео)
Фото: Reuters
Эронда Boeing 737-800 самолётининг уриб туширилгани маълум бўлгач, Теҳрон марказида талабалар терговнинг ошкора олиб борилмаётганига қарши норозилик намойишини ўтказишмоқда.

Намойиш иштирокчилари Амир Кабир университети ёнида тўпланишиб, ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилишмоқда, шунингдек, ўнлаб эронликлар ҳалок бўлган фожиа бўйича ёпиқ терговга қарши чиқишмоқда.

Норозилик намойишчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар ҳам содир бўлмоқда. Полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланяпти.


Эслатиб ўтамиз, Украина авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти ўтган чоршанба куни эрталаб Теҳрон аэропортидан Киевга парвоз чоғида ҳалокатга учраганди. Ҳаммаси бўлиб 176 киши: Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Aфғонистон фуқаролари (167 йўловчи ва тўққизта экипаж аъзоси) ҳалок бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Теҳронда самолётнинг уриб туширилиши ортидан намойишлар бўлмоқда (видео)