Теҳронда Буюк Британия элчиси Роберт Макэйр қўлга олинди. У Эрон пойтахтида норозилик намойишлари ташкил этишда айбланмоқда.
Шанба, 11 январда бир гуруҳ талабалар Амир Кабир номидаги технология университети қаршисида тўпланган ва Украинага тегишли Boeing 737 самолёти Эрон қуролли кучлари томонидан уриб туширилгани юзасидан норозилик намойиши ўтказган. Британия элчисига ўша вақтда талабалар орасида бўлгани ва намойишчиларни бошқаришга урингани айблови қўйилди.
Роберт Макэйр қўлга олингандан сўнг орадан бир неча соат ўтиб қўйиб юборилди. Дипломат ўзига қўйилган айбловлар асоссиз экани тўғрисида твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Унинг таъкидлашича, намойиш ўтаётган жойга Boeing 737 қурбонларини хотирлаш учун келган. Эслатиб ўтамиз, вафот этганлар орасида Буюк Британия фуқаролари ҳам бўлган. Аммо элчининг таъкидлашича, хотирлаш маросими иштирокчилари турли шиорларни айтиб, бақира бошлагач у дарҳол кетиб қолган. Шунга қарамай ярим соатдан сўнг Эрон ҳуқуқ-тартибот ходимлари Роберт Макэйрни қўлга олишган.
«Дипломатни қўлга олиш ҳар қандай мамлакатда ноқонуний ҳисобланади», — дейди Макэйр. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди