date
views 3 420

Путин Башар Асадга Трампни Дамашққа чақиришни таклиф қилди

Путин Башар Асадга Трампни Дамашққа чақиришни таклиф қилди
Фото:AFP
Россия президенти Владимир Путин Дамашққа ташрифи вақтида Сурия президенти Башар Асадга АҚШ президенти Дональд Трампни меҳмонга чақиришни таклиф қилди. Путин ва Асад ўртасида уларнинг православ черковига ташрифи вақтида бўлиб ўтган суҳбатдан парча "Россия 1" каналининг “Москва. Кремль. Путин” дастурида эфирга узатилди.

Черковда икки етакчи Дамашқ дарвозаларида насронийликни қабул қилган апостол Павел ҳақида суҳбатлашиб қолишади. Афсонага кўра, Павел шаҳарга йўл олаётганда осмондан тушган ёрқин нурдан кўр бўлиб қолади. Шунда унга Исо масиҳ кўриниб, кўриш қобилияти қайтиши учун тўғри йўлдан епископнинг уйига боришни буюради.

Шунда Асад ҳазиллашиб, “Агар Трамп ҳам шу йўлдан юрса, у билан ҳам ҳаммаси рисоладагидек бўлади”, деб айтган.

Тузалади, тузалади... таклиф қилинг, у келади”, деб айтган бунга жавобан Путин. Шунда Сурия президенти АҚШ раҳбариятини қабул қилишга тайёрлигини айтади, Путин эса буни Трампга етказиб қўйишга ваъда беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Башар Асадга Трампни Дамашққа чақиришни таклиф қилди