14:13 / 13.01.2020
3 392

Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокида 2 та кўнгилсиз ҳодиса юз берди

Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокида 2 та кўнгилсиз ҳодиса юз берди
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси 2020 йил 12 январь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 53 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Ақтўбе вилояти ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да автобус таъмирлаш ишлари якунлангач, маршрут бўйича ҳаракатланишда давом этди.

Бош консулхона, шунингдек,13 январь куни Ақтўбе – Оренбург трассасида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани, натижада воқеа жойида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси Э.М. ҳалок бўлгани, яна бир ватандошимиз И.К. турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилгани ҳақида ҳам хабар берди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қиш мавсумида Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратган.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан транзит билан бошқа давлатга ўтаётган юртдошлар, зарур ҳолларда мамлакатнинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Ақтау шаҳридаги бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокида 2 та кўнгилсиз ҳодиса юз берди