
Тошкентдан Москвага кетаётган йўловчи поезди темирйўл линиясига туя чиқиб олгани учун 44 дақиқага кечикди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Мазкур ҳодиса Қозоғистон-Россия чегарасида юз берган.
"Туя поезд кетаётган йўналиш бўйича ҳаракатланган. Машинист бир неча марта овозли сигналлар берган бўлсада, туя йўлдан чекинмаган. Шу сабабли машинист поезд тезлигини пасайтиришга мажбур бўлди", дейилади хабарда.
Тармоқда тарқалган видеода кўринишича, туя машинистнинг сигналларига эътибор ҳам бермасдан ўз йўлида давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар