Эрон Олий суди раҳбари Иброҳим Раисий Теҳрон судда АҚШ президенти Дональд Трампни генерал Касем Сулаймоний қотиллигида айблашини маълум қилди.
"Биз уни тинч қўймаймиз, у халқаро трибунал қаршисида туриши керак", - деб келтиради Раисий сўзларини Fars ахборот агентлиги.
Олий суд раиси таъкидлаганидек, бу иш билан инсон ҳуқуқлари бўйича Эрон кенгаши ташқи сиёсий маҳкама билан биргаликда шуғулланмоқда.
Шу билан бирга, Раисий, Эрон ҳукумати айнан қайси инстанцияга мурожаат этишни режалаштирганлигига аниқлик киритмаган.
Яқин Шарқдаги зиддият
Америка қўшинлари декабрь ойи охирида Сурия ва Ироқдаги шияларга қарашли "Катаиб Хезмоллаҳ" объектлари бўйлаб зарба беришгач, Яқин Шарқдаги вазият ўта кескин тус олди. Шундан сўнг ҳаракат тарафдорлари Бағдоддаги америка дипмиссиясини штурм қилишга киришдилар, сўнгра Вашингтон томонидан ўтказилган махсус операцияда эронлик генерал Касем Сулеймоний ва Ироқ шия кўнгилли қўшинлари раҳбари ўринбосари Абу Махди ал-Муҳандис ҳалок бўлдилар. АҚШ уларни элчихонага уюштирилган штурмга алоқадор, деб ҳисобламоқда.
Шундан сўнг, Теҳрон ва Вашингтон бир-бирларининг ҳарбий объектларига зарба бериш билан таҳдид қилдилар. Эрон парламенти америка армияси ва Пентагонни террористик ташкилот, деб тан олди.
Чоршанбага ўтар кечаси Эрон Американинг Ироқдаги ҳарбий базалари бўйлаб ракета зарбаларини амалга оширди. Эрон ОАВ хабарига кўра, 80 киши шу зарбалар қурбонига айланди.
АҚШ бу баёнотларни рад этмоқда. Трампнинг ўзи ҳужумдан сўнг "ҳаммаси жойида"лигини маълум қилди. Теҳрон америка базалари бўйлаб зарбаларни Сулаймоний ўлими учун қасос, деб татади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди