
Фото: LETA
Вулқон отилишидан даҳшатлироқ ҳодиса бўлмаса керак. Масалан, вулқон отилиши билан бирга ўнлаб чақмоқлар тушиши кузатилса вазият янада мураккаблашади. 12 январда Филиппинда Таал вулқони отилиши билан бирга (дунёдаги энг кичик вулқонлардан бири — 311 метр майдонга эга) кучли момақалдироқ ҳамда чақмоқ ҳам унга ҳамроҳлик қилди, маҳаллий аҳоли ушбу ҳолатни суратга ва тасвирга тушириб олган. Айрим кадрлар Годзилла ҳақидаги фильмлар, шунингдек Зевс ва Аид урушини эслатиб юборади. Бу ҳақда Meduza"га таяниб Дарё хабар берди.
«Чақмоқ туман тутунлари орасига келиб урилади ва Филиппинда кутилмаганда уйғонган Таал вулқонининг эффектини янада кучайтиради»
Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти (Phivolcs) табиий офат оқибатида мамлакатда тўртинчи хавфлилик даражаси эълон қилган.
Lightning streaks through a column of smoke and ash as the Taal Volcano suddenly rumbled back to life in the Philippines. https://t.co/EgH8aACp1o pic.twitter.com/u5bQ96tZ1e
— ABC News (@ABC) January 13, 2020
Вулқон атрофида яшовчи 80 минг нафар аҳоли эвакуация қилинган, Батангас вилояти ҳудуди бутунлай вайрон бўлган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борасида маълумот берилмаган.

Фото: LETA

Фото: LETA «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар