08:28 / 15.01.2020
2 969

Япониялик миллиардер Ойга сафар учун аёл ҳамроҳ қидираётганини эълон қилди

Япониялик миллиардер Ойга сафар учун аёл ҳамроҳ қидираётганини эълон қилди
Фото: Reuters
SpaceХ компаниясининг биринчи коинот сайёҳи бўлиши кутилаётган япониялик миллиардер Юсаку Маэдзава Ойга сафар учун аёл ҳамроҳ қидираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Танишув ва танлов Abema.TV стриминг сервисидаги реалити-шоуда бўлиб ўтади. Бунинг учун кастинг ҳам эълон қилинган. 17 январга қадар реалити-шоу сайтида ёши 20 дан катта бўлган хоҳловчилардан талабномалар қабул қилинади.

Қатнашчилар танлови 25—26 январга мўлжалланган, февраль ўрталарида туркум учрашувлар бўлиб ўтади, март охирида эса миллиардер узил-кесил қарор қабул қилади.

«Етарлича пул, обрў ва нуфузга эга бўлдим. Бироқ энди ҳаммасини қайтадан бошлайман. Ҳозир 44 га кирдим ва ўзимни ёлғиз ҳис этмоқдаман. Шу боис суюкли аёл ҳамроҳим бўлиши кераклиги ҳақида ўйлай бошладим», — дейди Маэдзава.

Starship кемасидаги парвоз 2023 йилга мўлжалланган. Кема Ойга 200 километр масофагача яқинлашиши ва шундан сўнг Ерга қайтиши кўзда тутилмоқда.

Маэдзава билан биргаликда яна 6—8 нафар санъат намояндалари ҳам учади. Мол-мулки 2 миллиард долларга баҳоланаётган Zozotown онлайн-дўкони асосчиси уларнинг миссиясидаги иштирокини тўлаб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониялик миллиардер Ойга сафар учун аёл ҳамроҳ қидираётганини эълон қилди