
Фото: REUTERS
Amazon Ҳиндистон кичик ва ўрта бизнесини онлайн-савдо бозорига олиб чиқиш учун 1 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда компания асосчиси Жефф Безос Ҳиндистонга ташрифи вақтида маълум қилди.
BBC News хабар қилишича, Безос Ҳиндистонни XXI асрда бизнесни ривожлантириш учун энг асосий бозор деб атаган. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Amazon 2025 йилга келиб Ҳиндистоннинг 10 млрд долларлик маҳсулотларини экспорт қилади.
Ҳозирда компания бу мамлакатга 5,5 млрд долларлик инвестиция киритган.
Хабар қилинишича, Безоснинг Ҳиндистонга уч кунлик ташрифи кичик бизнес вакилларининг норозиликларига сабаб бўлади. Уларнинг фикрича, Amazon ўз платформасида арзон нархларни таклиф этиб уларни даромадларидан маҳрум қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар