Германиялик собиқ дипломат Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланмоқда

Германиялик собиқ дипломат Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланмоқда
Фото: REUTERS/Mike Segar
Германия бош прокуратураси ЕИнинг германиялик собиқ дипломати ва лоббист фирмасининг икки ходимини Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумон қилмоқда. Бу ҳақда "Шпигель" нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.

Нашрнинг маълумот беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу иш бўйича Берлин ва Брюсселдаги ҳамда Баден-Вюртемберг ва Бавария федерал ерларидаги офис ва хонадонларда тинтув ишларини ўтказган.
Хабар қилинишича, гумонланувчиларнинг иккитаси Хитой давлат хавфсизлик вазирлигига шахсий ва хизмат маълумотларини тақдим этишган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар