Индонезияда иккита орол сув остида қолиб кетди

Индонезияда иккита орол сув остида қолиб кетди
Фото: «РИА Новости»
Иқлим ўзгариши туфайли сув сатҳи кўтарилиши натижасида Индонезиянинг Жанубий Суматра провинцияси таркибига кирувчи иккита орол сув остида қолиб кетди, деб ёзади «Jakarta Post» газетаси Индонезия атроф-муҳит форуми маълумотига таяниб.

Фарумнинг хабар беришича, одам яшамайдиган кичик Бетет ва Гундул ороллари сув остига ғарқ бўлди. Улар денгиз сатҳидан 1 ва 3 метр пастда қолиб кетган. Таъкидланишича, Бетет Бербак-Сембиланг миллий боғининг бир қисми ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, океан сатҳи кўтарилишига қарши ҳеч қандай чора кўрилмаса, Индонезиядаги яна тўртта орол йўқ бўлиб кетиш хавфи остида.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар