12:00 / 16.01.2020
2 289

ОАВ: Инвесторлар захира активи сифатида олтинга эҳтиёж сезмай қўйди

ОАВ: Инвесторлар захира активи сифатида олтинга эҳтиёж сезмай қўйди
Фото: Google Images
Бутун дунёдаги инвесторлар захира активи сифатида олтинга эҳтиёж сезмай қўйди. Нью-Йоркдаги Comex биржаси савдолари маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Олтин унсиясига февраль ойи харидлари нархи 1549,1 долларни ташкил этди ва ўтган галги савдо сессиясига нисбатан 0,67 фоизга камайди. Қимматбаҳо металл нархи максимумга чиққан ўтган ҳафтага нисбатан пасайиш эса 3,2 фоизга тенг бўлди.

Шунингдек, биржада савдо қилинадиган фондлар (ETF) томонидан олтинга қўйилмалар ҳам камайди — охирги бир неча кун ичида бу кўрсаткич 20 тоннани ташкил этди.

Экспертларга кўра, олтинга қизиқишнинг камайиши инвесторлар халқаро таранглик фонида унда қўйилмаларининг ишончли ҳимоясини кўрмай қўйгани билан боғлиқ. Қолаверса, АҚШ ва Хитой ўртасида савдо урушига чек қўювчи келишув имзоланиши кутилмоқда. Яқин Шарқдаги вазият ҳам тобора ўнгланиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Инвесторлар захира активи сифатида олтинга эҳтиёж сезмай қўйди