15:39 / 16.01.2020
4 150

Оренбургда эгасиз қолдирилган Қашқадарё вилояти рақамли Нексия топилди

Оренбургда эгасиз қолдирилган Қашқадарё вилояти рақамли Нексия топилди
Россиянинг Оренбург шаҳрида, йўл чеккасида турган Қашқадарё вилоятига тегишли эгасиз машина топилди. Бу ҳақда Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири пост қилиб қолдирган ва:

Ушбу суратни кўпроқ тарқатинглар, балки танийдиганлар чиқиб қолар”, дея кўмак сўраган хабар эгаси.

Вазиятга айни пайтда тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли изоҳ ва таҳминлар берилмоқда. Хусусан:
Машина бузилган бўлса ташлаб кетгандир”.

Худо билади, нима булганини. Ишкилиб яхшилик булсин. Бола чакасини олдига эсан омон кайтсин, ким булсаям”.

Авария буган, бу коттаро мошинани оркасига урваган кен совук еб комагин диб якинро шахарда обкетишган. Уста гаплашиб обкетади эвакуаторда! Дарров вахима квармела ээээ одамла”.

Кашкадарё ЙХХБга хабар килинса базадан кимга тегишлилигини аниклайди. Муаммомас агар ёрдам килмокчи булсангиз ИИВ сайтига юборинг...

Бунака холат йулларда жуда куп учраяпти,кишда айникса хаттоки фуралар коп кетяпти
Бирор машинага миниб кетган булса ташлаб кетилган машина ичкари кисмидаги ойналарга "записка" езиб кетмайдими...

Хозир гаплашдим хаммаси жойида экан”, каби муносабатлар берилган.
Вазият бўйича аниқ маълумотлар топишга биз ҳам ҳаракат қиламиз.

Маълумот учун: ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг изоҳлари ўзгартиришсиз ва таҳрирсиз берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оренбургда эгасиз қолдирилган Қашқадарё вилояти рақамли Нексия топилди