
Ўзбекистондан минглаб чақирим узоқликдаги Африканинг Нигер давлатида юртимизнинг етук уламоси фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номларига қудуқ қазилди.
Islom.uz нашрининг ёзишича, Саҳрои кабирда жойлашган мазкур қудуқ сувидан маҳаллий аҳоли ҳозирда фойдланмоқда.
Аҳолисининг 90% мусулмонлардан иборат бўлган Нигер давлати, Африканинг ғарбий қисмида, саҳрои кабир минтақасида жойлашган. Узоқ йиллардан буён мамлакат халқининг катта қисми сувсизликдан азият чекиб келади.
Ушбу хайрли иш ташаббусчилари «Исламньюс» ташкилоти вакиллари бўлиб, улар Москва шаҳрида фаолият олиб борадилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар