Фото: Science Alert
Италиядаги Астрофизика миллий институти олимлари Қуёш системасига яқин ҳудудда Proxima Centauri юлдузи атрофида айланувчи янги сайёра белгиларини топди. Бу ҳақда Science Alert нашри хабар қилган.
Янги объект юлдузнинг ёруғлик тезлигини кузатиш вақтида топилган. Ёруғликнинг ҳолати тез-тез ўзгариб туриши ва бу бошқа сайёра ‘Proxima b’нинг айланишига алоқадор эмаслиги маълум бўлган.
Янги сайёра ‘Proxima c’ номини олди ва суперерлар синфига киради яъни ердан анча катта ва музлаган гигант Нептундан ортда қолади. Янги сайёрада ҳаёт белгилари йўқ, сабаби ёруғлик манбасидан анча узоқда жойлашган. Янги жойнинг музлаган олам ёки водород-гелий атмосферасига эга сайёра экани тахмин қилинмоқда. Бироқ одатда бу каби осмон унсурлари бундай сайёраларда учрамайди.
Суперерлар «қор чизиғи» деб номланувчи юлдуздан анча узоқда жойлашган ва сувнинг суюқ шакли музлайдиган зоналарга яқин ҳудудда шаклланади. ‘Proxima c’ бундай чегарадан анча узоқда ва ушбу илмий гипотезанинг ҳақиқатдан анча узоқ. Лекин олимлар сайёранинг мавжудлигига шубҳа билан қарашда давом этмоқда. Юлдуз атрофида ушбу учар жисмнинг пайдо бўлишига унинг фаоллашуви сабаб бўлгани ҳақида фаразлар мавжуд. Олимларнинг кейинги тадқиқотлари ушбу муаммони ҳал этиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди
“Барселона”да янги можаро бошланди