date
views 3 084

АҚШлик муслима аёлларнинг ҳимоя методикаси

АҚШлик муслима аёлларнинг ҳимоя методикаси
Асли Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган, айни пайтда АҚШда истиқомат қилаётган Файзия Лала аёлларнинг учун ўзини ҳимоя қилиши бўйича шахсий методикасини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Azon.uz сайти.

У бир неча бор тажовузкор ҳаракатларга дуч келгани сабабли шу ишга қўл урди. Файзия Лала ҳар бир аёл учун фойдали бўладиган, улар ўзларини ҳимоя остида деб ҳис қиладиган ҳимоя усулабини ишлаб чиқди.

Файзия томонидан ишлаб чиқилган дастур 12 босқичдан иборат бўлиб унинг ичида югуриш, ҳужум қилиш ва ҳимояланиш каби усуллар мавжуд. Усулларда таэквондо элементлари мавжуд.

Жанг санъати бўйича қора белбоғ соҳиби бўлган Файзия муслима талабалар учун машғулотларини бошлаб юборган эди. Айни пайтда унинг қўл остида турли динларга мансуб юзлаб қизлар машқ қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШлик муслима аёлларнинг ҳимоя методикаси