date
views 3 176

Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазида Кувайтнинг учта кемасини ушлади

Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазида Кувайтнинг учта кемасини ушлади
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси катерлари Форс кўрфазида Кувайтга қарашли учта кемани ушлади. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг хабарига кўра, "Кувайтга қарашли учта кема Эрон ҳудудий сувларига бостириб кирганидан сўнг ушланган".

Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси вакилининг аниқлик киритишича, "Кувайтга қарашли балиқчилик шхуналари Моҳшаҳр шаҳри яқинида ушланган". Унинг сўзларига кўра, шхуналар ҳудудга ноқонуний равишда кирган.

У шунингдек, тўққиз нафар экипаж аъзоси ҳибсга олингани ва Эрон суд ҳокимиятига топширилганини айтди.
Мазкур ҳолат бўйича Кувайт амирлиги ҳукумати томонидан расмий изоҳ ҳозирча берилмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазида Кувайтнинг учта кемасини ушлади