Фото: ISNA
Эрон парламенти депутати Аҳмад Ҳамза АҚШ президенти Дональд Трампни ўлдириш учун мукофот таклиф қилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.
«Кермон провинцияси халқи номидан Трампни ўлдирган кишига уч миллион доллар нақд пул тўлаймиз», — деган Аҳмад Ҳамза.
Қайд этилишича, депутат Эрон диний раҳбарлари Трампга таҳдид қилиш ҳақида қарор қабул қилганлиги ёки қилмаганлигига аниқлик киритмаган.
Кермон Эроннинг шу номли провинциясида жойлашган шаҳар бўлиб, 3 январь куни Трампнинг буйруғига кўра, ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний айнан шу шаҳардан бўлган.
АҚШ президенти Сулаймонийни террорчи деб атаган, Эрон генералнинг ўлими учун ўч олишга ваъда берган. 8 январга ўтар кечаси Эрон АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета зарбалари берган. Ракета зарбалари бериш чоғида Теҳрондан ҳавога кўтарилган «Украина халқаро авиалиниялари» компаниясининг Boeing 737 самолёти хатолик сабабли уриб туширилган. Самолёт бортида бўлган 176 киши ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади