13:27 / 23.01.2020
3 118

Путин: «Худди Сингапурдагидек устоз бўлишимни хоҳлаяпсизми?» (видео)

Путин: «Худди Сингапурдагидек устоз бўлишимни хоҳлаяпсизми?» (видео)
Россия президенти Владимир Путин мамлакатда президентнинг «устози» пайдо бўлиши эҳтимолини салбий баҳолади. Бу ҳақда у Сочида талабалар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган.

Москва давлат халқаро муносабатлар институти талабаси 2024 йилда Путин президентликдан кетгач, «давлат фаолиятини мувофиқлаштириш» бўйича «бирор-бир махсус органлар»ни яратиш эҳтимоллиги ҳақида савол берган. Бунга жавобан Путин: «Худди Сингапурдагидекми? У ерда Ли Куан Ю президентнинг устози бўлган. Мен ҳам устоз бўлишимни сўрамоқчимисиз?».

Путиннинг фикрича, ҳукуматнинг бу каби тузилмаси президент институтига путур етказади. «Бошқа мамлакатларда вазият турлича, уларнинг тарихи, маданияти бошқача. Бизда президент устида бирор институтнинг пайдо бўлиши иккита ҳокимиятни билдиради — бу эса Россия каби мамлакат учун мутлақо ҳалокатли вазият», — дейди Путин.

20 январь куни Путин Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳасини Давлат думасига киритди. Улар, хусусан, ваколатларнинг бир қисмини президентдан парламентга ўтказишни ва Давлат кенгаши ролини кучайтиришни таклиф қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: «Худди Сингапурдагидек устоз бўлишимни хоҳлаяпсизми?» (видео)