07:31 / 24.01.2020
10 998

Украина аҳолиси рекорд даражада қисқариб бормоқда

Украина аҳолиси рекорд даражада қисқариб бормоқда
Украина ҳукумати мамлаката аҳолиси сонини 3 хил турлича усулларда ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда 37,3 миллион киши истиқомат қилади ва бу рақам 20 йил олдинги рақамдан 11 миллионга кам.

Ҳукумат аҳоли сонини 3 хил усулда ҳисоблаб чиққан: мобил операторлар маълумотлари асосида, Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида, аҳолининг ёши ва жинси таркиби бўйича экстраполяция қилинган пенсия жамғармаси, жисмоний шахсларнинг давлат реестри маълумотлари асосида.

Ушбу рақамлар ҳам аҳолининг тўлиқ сонини кўрсатиб бера олмайди, бироқ улар ҳақиқатга жуда яқин.
Охирги марта Украина аҳолиси сони 2001 йилда ҳисоблаб чиқилган эди. Ўшанда аҳоли сони 48,45 млн кишини ташкил этган.

Ҳисоб-китоблар чоғида Донецк (2,3 млн киши), Луганск (1,4 млн киши) ҳамда Қрим (қарийб 2 млн)нинг аҳолиси инобатга олинмаган. Уларсиз ҳам Украина аҳолиси 20 йил ичида 11 млн кишига камайиб кетган.
Совет давридаги ҳисоб-китобларда, аниқроғи 1989 йилда Украинада 52 миллион киши рўйхатга олинган.

Мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг таъбири билан айтганда, Шарқий Европанинг етакчилигига даъво қилаётган Украина аҳолиси сони, янги ҳисоблар бўйича, Польшаники билан деярли тенг бўлиб қолди. Польша ЯИМ Украинаникидан қарийб 3 баробар кўпроқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина аҳолиси рекорд даражада қисқариб бормоқда