11:10 / 24.01.2020
3 395

Италиядаги шаҳарлардан бирида уйлар бир евродан сотилмоқда

Италиядаги шаҳарлардан бирида уйлар бир евродан сотилмоқда
Италиянинг Неаполь шаҳридан икки соатлик масофада жойлашган Бизачча шаҳрида уйлар бир евродан сотилмоқда, деб ёзади The Sun газетаси.

Бизачча шаҳри мэрияси шаҳарни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Шаҳар зилзилалардан зарар кўрган бўлиб, аҳолининг аксарияти бу ерни тарк этган. Кўплаб бинолар бўшаб қолган. Мэрия 90та уйни сотувга қўйди.

Кўчмас мулк сотиб олишни истаган харидор уни реконструкция қилиш мажбуриятини олади. Бунда унга вақт борасида чеклов қўйилмаган, шунингдек, минимал харажат миқдори ҳам белгиланмаган.

Шаҳар мэри ўринбосари Франческо Тарталья бу одамларнинг Бизаччага келишларига ёрдам беришига умид қилмоқда. Уйлар собиқ эгалари эмас, мэрия тасарруфида эканлиги шартнома тузишни янада осонлаштиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиядаги шаҳарлардан бирида уйлар бир евродан сотилмоқда