22:22 / 25.01.2020
3 062

Африка қитъасидаги жами аёлларданда бойроқ 22 эркак

Африка қитъасидаги жами аёлларданда бойроқ 22 эркак
Фото: Getty Images
Oxfam халқаро хайрия ташкилоти ҳисоботида бойлар ва қашшоқлар ўртасидаги фарқ ўсиб бораётгани хавфли тус олаётганини таъкидлаб, капиталистик тузум самарасиз эканини эътироф қилди, деб ёзади CNN ахборот нашрига таяниб Дарё.

Oxfam дунё ҳукуматларини аёлларнинг оғир меҳнатини енгилаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқаришга чақирди. Халқаро хайрия ташкилоти бойлардан олинадиган солиқ миқдорини оширишни, болаларга ғамхўрликни, соғлиқни сақлаш тизимига кўпроқ маблағ ажратишни таклиф қилди.

Oxfam’нинг йиллик ҳисоботи Давосдаги Бутужаҳон иқтисодий кенгаши очилиш маросимида эълон қилинди. Бу форум ҳар йили дунёнинг энг бой ва таъсирга эга кишилари йиғилиши билан машҳур.

Хайрия ташкилоти ҳисоботи қуйидагилари билан диққатга сазовор:
- 2 153 миллиардер Ер сайёрасининг 4,6 миллиард аҳолисидан кўпроқ бойликка эга;
- 22 энг бой эркак Африка қитъасидаги жами аёллардан-да бойроқ. БМТ маълумотига кўра, Африкада 20 ёшдан юқори 326 миллион аёл истиқомат қилади;
- дунёнинг энг бой 1 фоиз аҳолиси 6,9 миллиард одамга нисбатан икки баравар бойроқ;
- кексалар ва болаларга ғамхўрлик қилиш учун аёллар сарфлайдиган маблағ10,8 триллион доллар;
- миллиардерлар сони кейинги 10 йилда икки карра кўпайди.

63 саҳифалик ҳисоботда жаҳон етакчилари бойлар ва қашшоқлар ўртасидаги фарқ кескин ошиб бораётганига етарлича аҳамият бермаётгани таъкидланади. Бу бизнесда ҳал қилувчи мансаблар эркаклар ҳиссасига тўғри келиши билан ҳам изоҳланади. Ҳисоботда иқтисодий нотенглик гендер нотенгликка асосланиши айтилади.

Аҳоли кексайиши ва бепул хизматлар қисқариши кексалар ва болаларга ғамхорлик қилиш ишларини кўпайтиради ва тенгсизлик янада ошишига имкон беради. Бунинг олдини олишнинг йўли сифатида қариялар ва болаларга ғамхўрлик қилишнинг миллий тизимларини яратиш, бепул хизматларни кўпайтириш ва бойлардан олинадиган солиқлани ошириш яхши натижа бериши таклиф қилинди.

Ҳисобот кўп мамлакатларда, шу жумладан, АҚШда ҳам миллиардерлар жамият учун қанчалик фойдали деган мунозара ортидан нашр қилинди.
Охфам хулосаларига кўра, капиталистик жамиятлар самарасиз, чунки бу монополиялар гуллаб-яшнаши ва бойлик айрим кишилар қўлида тўпланишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африка қитъасидаги жами аёлларданда бойроқ 22 эркак