21:36 / 25.01.2020
2 613

Пекинда коронавирус сабабли шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тақиқланди

Пекинда коронавирус сабабли шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тақиқланди
Пекин транспорт департаменти барча шаҳарлараро йўловчи ташиш хизматлари тўхтатилиши тўғрисида буйруқ чиқарди.
"Профилактика ва эпидемия назорати талабларига мувофиқ, пекин ҳудудлараро йўлларида автомобилда йўловчи ташиш бутунлай тақиқланади", - деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.

2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, эпидемия қурбонлари сони 41 нафарга етган. Коронавирус 1200дан ортиқ беморда қайд этилган бўлиб, улардан 200дан ортиғи оғир аҳволда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пекинда коронавирус сабабли шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тақиқланди