10:39 / 26.01.2020
3 286

Хитойда коронавирусдан яна 15 киши вафот этди

Хитойда коронавирусдан яна 15 киши вафот этди
Хитойда янги турдаги коронавирус билан зарарланганлар сони 1975 нафаргача, унинг қурбонлари сони эса 56 нафаргача етди. Маълум қилинишича, 324 беморнинг аҳволи оғир.

Бир кун аввал вирусдан 41 киши вафот этгани, касалланганлар эса 1,4 минг кишига яқинни ташкил этаётгани маълум қилинганди.
Таъкидланишича, яна 2,7 минг киши вирус билан зарарланган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳали тасдиқланмаган. 21,5 мингга яқин хитойлик касалланганлар билан яқин мулоқотда бўлган ва улар шифокорлар назорати остида қолмоқда.

Хитой ҳукумати маълумотларига кўра, энг кўп зарарланганлар вирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳри ва у жойлашган Хубэй провинциясида қайд қилинган – 1052 нафар. Шу ҳудудга вирусдан вафот этганларнинг энг кўпи тўғри келмоқда – 52 қурбон. Шунингдек, Хитой пойтахтида вирусдан 51 киши, Шанхайда эса 40 киши зарарланган.

Бундан ташқари, янги вирус Австралия, Вьетнам, Малайзия, Непал, Жанубий Корея, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Франция ва Япониягача етиб борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирусдан яна 15 киши вафот этди