17:33 / 26.01.2020
6 282

Хитойлик шифокорлар янги коронавируснинг дастлабки аломатларини маълум қилишди

Хитойлик шифокорлар янги коронавируснинг дастлабки аломатларини маълум қилишди
Фото: AFP
Хитойда тарқалган янги коронавируснинг бирламчи аломатлари шамоллашдаги каби бўлади. Бу асосан тана ҳарорати кўтарилиши ва йўтал ҳисобланади. Шу билан бирга, ушбу касаллик дастлабки босқичда бошқача кўринишда ҳам намоён бўлиши мумкин, деб хабар берди NHK телеканали.

Япониялик журналистларнинг маълумотларига кўра, вирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрида у билан чақирилувчи зотилжамдан касалланганлар кўп сонда кузатилмоқда. Бироқ шифохоналарга мурожаат қилганларнинг кўпчилиги иситма ва йўталга шикоят қилишмаган.

Мисол учун, янги турдаги зотилжамдан касалланганлардан бирида 3 кун давомида ичбуруғ кузатилган ва у шу муаммо билан шифохонага келган. Унда коронавирус борлиги компьютер томографияси ва қўшимча таҳлиллар натижалари олингандан кейингина аниқланган. Шифокор бемор бошқа касалланганлар билан мулоқотда бўлганини билгач уни синчковроқ ўрганишга қарор қилган.

Шифокорлар коронавируснинг бирламчи аломатлари орасида нафақат иситма ва йўтал, балки овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимидаги турли бузилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Жумладан, гап ошқозон фаолияти бузилиши, кўнгил айниш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик ҳақида бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик шифокорлар янги коронавируснинг дастлабки аломатларини маълум қилишди