20:18 / 26.01.2020
3 719

Нур-Султон шаҳрида совуқ об-ҳаво туфайли мактаб ва коллежлардаги дарслар бекор қилинди

Нур-Султон шаҳрида совуқ об-ҳаво туфайли мактаб ва коллежлардаги дарслар бекор қилинди
Фото: Sputnik Qozog‘iston
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида биринчи сменада ўқийдиган 0 — 11 синф мактаб ўқувчилари ҳамда 1—2-курсларда таҳсил оладиган коллеж талабалари учун дарслар қолдирилди. Бу ҳақда «Regnum»га асосланиб «Дарё» хабар берди.

Айрим мактабларда иккинчи сменада ўқийдиган 1—2-курс коллеж талабалари ҳамда барча синфдаги мактаб ўқувчиларининг машғулотлари бекор қилинган. Дарсларнинг қолдирилиши об-ҳаво шароити ёмонлашиши билан боғлиқ.

Нур-Султон фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига яқин бир неча кун ичида ҳаво ҳарорати -28 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.
Семипалатинск таълим бошқармаси маълумотига кўра, шаҳар мактабларида биринчи сменада ўқийдиган 1—9-синф ўқувчиларининг ҳам дарслари бекор қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нур-Султон шаҳрида совуқ об-ҳаво туфайли мактаб ва коллежлардаги дарслар бекор қилинди