
Исроил ички ишлар вазири Арье Дери Исроил фуқароларига Саудия Арабистонига сафарлар амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, бу Исроилда илк бор юз бермоқда. Бироқ баъзи исроилликлар, асосан араблар ҳукуматнинг расмий рухсатисиз Саудия Арабистонига олдин ҳам бора олишган.
“Бу исроилликларга Саудия Арабистонига диний зиёратларни ёки 90 кунгача муддатга ишчи сафарларни амалга ошириш имконини беради”, дейилган хабарда.
Исроил ички ишлар вазирлигининг ушбу қарори биринчи навбатда исроиллик арабларга тааллуқли бўлади. Энди улар Саудия Арабистонидаги муқаддас қадамжоларга ҳеч қандай қаршиликсиз бора олишади.
Исроилликлар Саудия Арабистонига ташриф буюра олиши учун подшоҳликнинг мутасадди идораларидан кириш визасини олишлари керак бўлади. Ар-Риёд билан дипломатик муносабатларга эга бўлмаган Исроилда Саудия Арабистони элчихонаси мавжуд эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар