date
views 3 269

ЖССТ раҳбари коронавирус эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди

ЖССТ раҳбари коронавирус эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди
Tедрос Аданом Гебрейесус
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус янги турдаги зотилжам эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди. Бу ҳақда Гебрейесуснинг ўзи твиттерда маълум қилди.

Мен Хитойга ушбу давлат ҳукумати ва коронавирус тарқалишига қарши курашда иштирок этаётган мутахассислари билан учрашувлар ўтказгани йўл олмоқдаман”, деб маълум қилган ЖССТ раҳбари.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, у ҳамкасблари каби охирги воқеалар ривожини билишни ва Хитой билан зотилжамдан ҳимояланишни таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлашни истамоқда.
Айни вақтда Хитойда коронавирусдан касалланганлар сони 2 мингдан ошди, 57 киши унинг қурбонига айланди.

ЖССТ коронавирус тарқалишини Хитой учун миллий даражадаги фавқулодда вазият деб тан олган, бироқ ҳозирча халқаро фавқулодда вазият деб эълон қилишга қарор қилмаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ раҳбари коронавирус эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди