
«Лос Анжелес Лейкерс» клубининг собиқ баскетболчиси Коби Брайант Лос Анжелес шаҳри яқинида вертолёт ҳалокатидан вафот этди. У билан бирга 13 ёшли қизи Жанна ва яна 7 киши бўлган.

Вертолёт Калабабас шаҳри яқинидаги тепаликларга қулаган, ҳозирча фожеа тафсилотлари маълум эмас. Қутқарувчилар дарҳол воқеа жойига етиб борган, аммо тирик қолганлар топилмаган.

Ҳозирча вертолёт қаердан ва қаерга йўл олгани ҳам маълум эмас. Брайант тез-тез ўзининг хусусий Sikorsky S-76а вертолётидан фойдаланиб турарди. Гувоҳларнинг маълум қилишича, вертолёт қулашидан бир неча дақиқа олдин унинг моторлари ўчиб қолганини эшитишган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.