
Фото: «Rbc»
Чеченистоннинг турли қишлоқларидан тахминан 25 нафар шахс давлат раҳбари Рамзон Қодиров православ черков ходими сифатида тасвирланган фотоколлажга алоқадорлиги туфайли ҳибсга олинган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, қўлга олиш ишлари 24 январда Шали шаҳри Герменчук ва Курчалоев туманларида амалга оширилган. Ҳибсга олинганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор, коллажни тарқатганлардан ташқари уни мобил қурилмасида қабул қилганлар ҳам сўроқ қилинмоқда.
Ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси Шалин туманидаги ИИВ бўлими изоляторига вақтинчалик қамоққа олиб келинган ва ҳеч қандай баённома расмийлаштирилмаган. Қамоқда уларга нисбатан жисмоний куч ишлатилгани ва одамларнинг нозирлар томонидан урилгани тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар