Ринат Ахметов
Украиналик тадбиркор Ринат Ахметов Франциянинг Ложувард соҳилида жойлашган 200 млн евролик виллани сотиб олди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Les Cèdres деб номланадиган ушбу вилла Ўрта ер денгизи бўйидаги Сен-Жан-Кап-Ферра коммунасида жойлашган. XIX асрда қурилган вилла ХХ аср бошида Бельгия қироли Леопольд II’га тегишли бўлган, сўнгра Grand Marnier коньяги ишлаб чиқарувчи Марнье-Лапостоль оиласи мулкига айланган.
2016 йилда Grand Marnier’ни ишлаб чиқарувчи компанияни Campari концерни сотиб олган. Айнан шу концерн виллани Ахметовнинг SCM Holdings Limited компаниясига сотган. 14 та ётоқхонаси бўлган вилланинг умумий майдони 1700 квадрат метрни ташкил қилади.
Ринат Ахметов Forbes нашрига кўра, Украинанинг энг бой одами ҳисобланиб, у 2018 йилда 6 млрд доллар бойлик билан энг бадавлат одамлар рейтингида 272-ўринни эгаллаган. Нашр маълумотларига кўра, миллиардернинг бойлиги бир йил ичида 500 млн долларга кўпайиб, у 2019 йилда рейтингда бирданига 62 ўринга юқорилаган.
Таъкидланишича, Ахметов 2011 йилда Лондондаги энг қиммат квартирани сотиб олган. Гайд-паркда жойлашган апартаментлар унга 137 млн фунт стерлингга тушган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди