Хитой қурол ишлаб чиқариш бўйича Россияни ортда қолдирди

  • 28 январь 2020, 14:02
  • 1 847
  • Дунё
  • Хитой қурол ишлаб чиқариш бўйича Россияни ортда қолдирди
    Фото: Google Images
    Хитой қурол ишлаб чиқариш бўйича дунёда АҚШдан кейинги иккинчи мамлакатга айланди. Бу Тинчлик муаммоларини ўрганиш бўйича Стокгольм институтининг маърузасида қайд этилган, деб ёзмоқда Meduza'га таяниб Дарё нашри.

    Маълум қилинишича, Хитойнинг ҳарбий-саноат комплекси ҳажмини аниқлаш учун экспертлар Хитойнинг қурол ишлаб чиқарувчи тўртта компаниясининг молиявий кўрсаткичларини ўрганиб чиққан. Бунгача институт Хитой компанияларини ўзининг 100 та энг йирик қурол ишлаб чиқарувчилари рейтингига кирита олмаган, чунки уларнинг имкониятларини баҳолаш жуда қийин бўлган. Бироқ биржага чиққанидан сўнг, бир нечта йирик компания ҳисоботларни эълон қилишни бошлади.

    Қайд этилишича, 2017 йилда қурол ишлаб чиқарувчи энг йирик 20 та давлат рўйхатига АҚШнинг 11 та, Европа мамлакатларининг 6 та ва Россиянинг 3 та компанияси кирган. Агар ўша рейтинг айни пайтда тузилганда унга Хитойнинг тўртта компанияси кирган бўлар эди, уларнинг учтаси эса биринчи ўнталикда бўлар эди.

    2017 йилда Хитойнинг тўртта компаниясига тегишли қурол савдоси ҳажми 54,1 миллиард долларни ташкил этган. Бу Россиянинг 2017 йилдаги энг йирик ўнта ҳарбий-саноат компанияси савдоси ҳажмидан 16,4 миллиард долларга кўп ҳисобланади. Шунингдек, қайд этилишича, Хитой компаниялари ўз кўрсаткичларини пасайтириб кўрсатиши мумкин.

    » » Хитой қурол ишлаб чиқариш бўйича Россияни ортда қолдирди